Линклар

Обама эронликларни Наврўз билан табриклади


Президент Барак Обама АҚШ ва Эрон муносабатларини тубдан ўзгартириш ниятида Наврўз муносабати билан Эрон халқига видеотабрик йўллади.

20 март куни маҳаллий вақт билан тонгги соат 8 да Эронда намойиш қилинган видеотабрикда Обама ўз маъмурияти Эронни халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида кўришни истаётганини маълум қилди.

- Бугунги янгиланиш мавсумида мен Эрон етакчиларига қарата очиқ гапирмоқчиман. Орамизда жиддий тавофут бор ва вақт ўтиши билан бу тавофут фақат кўпайиб борди.Менинг маъмуриятим олдимизда турган барча муаммоларни дипломатия орқали¸ АҚШ¸ Эрон ва халқаро ҳамжамият ўртасида конструктив алоқалар шаклланишини рағбатлантириш орқали ҳал қилишга қатъий қарор қилган. Бу жараëнда таҳдидларга ўрин йўқ. Бунинг ўрнига ҳалол ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқот истаймиз¸- деди Оқ уй раҳбари.

Айни пайтда расмий Теҳрон Барак Обама мурожаатини олқишлаб, эндиликда Оқ уй раҳбари ўз сўзларини амалда исботлаши лозимлигини таъкидлади.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ёрдамчиси Али Акбар Жавонфикр расмий Вашингтон ўз хатоларини тан олиб¸ уларни тўғрилашга ҳаракат қилиши лозим, деган фикрларни билдирди.
XS
SM
MD
LG