Линклар

ЕИ шарқий ҳамкорликни яхшиламоқчи


ЕИ собиқ совет иттифоқининг олтита давлатига ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган Шарқий ҳамкорлик ташаббусини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Шарқий ҳамкорлик ташаббусига Украина, Молдова, Грузия, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Беларус киритилган.

Айни пайтда¸ ЕИга аъзо айрим давлатлар инсон ҳуқуқлари масаласида мавжуд ташвишлар туфайли Беларуснинг ушбу ҳамкорлик ташаббусидан чиқарилишини талаб қилмоқдалар. Бироқ сўнгги маълумотга кўра, расмий Минск ҳам ҳамкорлик ташаббусига киритилган.

Шарқий ҳамкорлик ташаббуси собиқ совет иттифоқининг олтита давлатига ЕИ билан яқиндан ҳамкорлик қилиш имкониятини бериб, савдо-сотиқ ҳамда виза тартибини енгиллатишни назарда тутади.
XS
SM
MD
LG