Линклар

logo-print

Исроил ҳарбийлари босим остида


Исроилдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳукуматни мамлакат қўшинларининг Ғазода олиб борган ҳарбий амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлгани юзасидан текширув ўтказишга чақирмоқдалар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг чақириғи Исроил матбуотида ушбу ҳарбий амалиётларда иштирок этган аскарларнинг қўмондонлик тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилишига кўз юмгани борасида берган гувоҳлиги ортидан янгради.

Айни пайтда Исроил қўмондонлиги мазкур маълумотлар юзасидан тергов ўтказишга ваъда берди. Бироқ исроиллик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматдан мустақил тергов комиссияси тузишни талаб қилди.

Исроил қўшинларининг 22 кун мобайнида Ғазода олиб борган ҳарбий амалиётлари чоғида 1300дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди. Фаластин расмийларининг билдиришича, нобуд бўлганларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил этaди.
XS
SM
MD
LG