Линклар

Медведев Обамадан умидвор


Россия президенти Дмитрий Медведев АҚШ президенти Барак Обама билан келаси ойга режалаштирилган учрашувда расмий Вашингтон билан муносабатлар моҳиятини тубдан қайта белгилашга умид билдирди.

Медведев 1 апрел куни Лондонда иш бошлайдиган катта йигирмалик саммити доирасида илк бор АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Вашингтон ва Москва ўртасидаги муносабатлар АҚШнинг шарқий Европада ракеталар ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўрнатиш режаси ҳамда Россиянинг Грузияга бостириб бориши сабабли анча ёмонлашиб қолган эди.

Айни пайтда¸ Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков расмий Москва ўзаро муносабатлардаги совуқ даврнинг якун топганига ишонишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG