Линклар

ЕИ саммити қарор қабул қилди


ЕИ етакчилари глобал иқтисодий бўҳрондан жиддий зарар кўрган Марказий ва Шарқий Европа мамлакатларига молиявий ёрдам кўрсатишга келишиб олдилар.

Бу ҳақда ЕИга раислик қилаётган Чехия Бош вазири Мирек Тополанек ЕИ раҳбарларнинг Брюсселда ўтказган икки кунлик учрашуви якунида эълон қилди.

Шунингдек, Чехия расмийсининг билдиришича, ЕИ давлатлар ёрдам бериш ва бўҳронни олдини олиш мақсадлари учун Халқаро валюта жамғармасига қўшимча 75 миллиард евро ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Бундан ташқари ЕИ етакчилари Халқаро валюта жамғармаси тасарруфидаги фавқулодда жамғарма ҳажмини 500 миллиард долларга етказишни таклиф қилмоқдалар. Мазкур таклифнинг Лондонда бўладиган катта йигирмалик саммитида муҳокама этилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG