Линклар

Марҳамат¸ қулоғингизни бир кўрайлик...

  • Сарвар Усмон

Агар¸ ўзбекистонлик олимлар программалаштирган дастур шахс ўзлигини аниқлашда қўлланиладиган бўлса¸ ҳуқуқ-тартибот идоралари қулоққа қўл чўзадиган бўлиб қоладилар.

Агар¸ ўзбекистонлик олимлар программалаштирган дастур шахс ўзлигини аниқлашда қўлланиладиган бўлса¸ ҳуқуқ-тартибот идоралари қулоққа қўл чўзадиган бўлиб қоладилар.

Ўзбекистон Математика ва информацион технологиялар институти шахсни унинг қулоғига қараб идентификациялаш учун махсус компьютер программа ишлаб чиқди, деб хабар қилди Регнум ахборот агентлиги.

Аслида¸ шахсни қулоқ чаноғига қараб идентификациялаш усули кашф этилганига анча бўлган, дейди институт илмий ходими Шавкат Фозилов.

- Қулоқ бўйича идентификация қилиш ҳаммага маълум нарса. Биз фақат бунинг программасини қилганмиз. Компьютерга программа қилганмиз¸ дейди Шавкат Фозилов.

Математика ва информацион технологиялар институтида яратилган компьютер программаси ёрдамида қулоқ чаноғининг ўзига хос белгилари аниқланади ва улар асосида шахснинг кимлиги аниқланади-идентификацияланади.

Ўзбек олимлари яратган янги программа криминалистларга қўл келиши мумкин.

- Қулоқ бўйича ҳозир криминалистлар бармоққа ўхшаб кўп ишлатмайди¸ дейди Шавкат Фозилов.

Чунки шу пайтгача:

- Программалар кам. Ҳатто йўқ деса ҳам бўлади¸ дейди Шавкат Фозилов.

Жиноятни очишда бармоқ излари муҳим омил ҳисобланишини мактаб ўқувчиси ҳам билади. Бармоқ изларидан ташқари кўз қорачиғи, юз, ёки кафтга қараб ҳам шахсни аниқлаш мумкин.

Шу пайтгача криминалистлар асосан бармоқ излари ва юзни қиёслаб берадиган программалардан фойдаланиш имконига эга эди, дейди илмий ходим, лекин

- Кўз қорачиғи¸ қулоқ практический йўқ. Бўлса ҳам улар ëпиқ¸ дейди Шавкат Фозилов.

Шавкат Фозиловнинг айтишича, қулоқ чаноғига қараб шахсни идентификациялаш программаси ишлаб чиқилганига бир йил бўлиб қолди, бироқ унинг патенти яқингинада қўлга тегди.

Олимлар ўзлари ишлаб чиққан янги компьютер программаси криминалистларга ёрдами тегади фикрда.

Киши шахсини юзга қараб аниқлаш усулидан қулоқ чаноғига қараб аниқлаш усули ишончлироқ ҳисобланади.

Чунки киши кексайган сари юзи ўзгариши мумкин, бироқ қулоқ чаноғи шакли умрбод бир хил қолади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG