Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:25

Немисча мулоқот давом этмоқда


Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Волтер Штайнмайер Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида ўзига хос воситачилик ролини бажариб келмоқда.
Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Волтер Штайнмайер Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида ўзига хос воситачилик ролини бажариб келмоқда.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан яқинлашув сиëсати муаллифи саналмиш Германия вакиллари¸ Тошкент расмийларини мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга даъват қилмоқда.

Куни- кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қошидаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси ҳамда вазирлик Халқаро ҳамкорлик бўлими вакиллари билан Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Майер ва унинг биринчи котиби Уве Берднт учрашди

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мулозимлари билан инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама қилди¸ дейди Озодлик билан суҳбатда вазирлик матбуот хизмати бошлиғи Зоҳид Каримов.

- Ушбу учрашув¸ хабарингиз бўлса керак¸ ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда ташкилий инспекторлик бошқарамаси халқаро бўлими вакиллари билан ҳамкорликда бўлиб ўтди.

Унда Германиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Маттиас Майер ва унинг биринчи котиби иштирок этди¸ деди Зоҳид Каримов.

Зоҳид Каримовга кўра¸ немис элчиси Маттиас Майер ва унинг биринчи котиби Уве Берднтни ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи подполковник Турғунов қабул қилган.

Зоҳид Каримов учрашувда кўтарилган мавзу доираси ҳақида гапирди.

Зоҳид Каримов: Вазиримизнинг буйруғи билан¸ 2008 йил 12 сентябрда ИИВ да бошқарма ташкил қилинган. Мана шу бошқарманинг иш фаолияти юзасидан ва умуман Ички ишлар вазирлиги тизимида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга берилаëтган эътибор ва бу йўналишда қилинаëтган ишлар муҳокама этилди.

Озодлик: Вазирнинг ўзи иштирок этдими?

Зоҳид Каримов: Йўқ. Учрашувда бошқарма бошлиғи яъни Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда ИИВ ташкилий инспекторлик бошқармаси халқаро ҳамкорлик бўлими вакиллари иштирок этишди. Бунда асосан¸ инсон ҳуқуқлари масаласига бағишланган нарсалар муҳокама этилди.

Озодлик: Бунақа учрашувлар тез-тез бўлиб турадими?

Зоҳид Каримов: Бунақа учрашувлар бошқарма ташкил бўлмасидан олдин ҳам бўларди. Лекин президентимизнинг ўтган йилги инсон ҳуқуқлари декларациясининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги фармойишидан келиб чиққан ҳолда бу бошқарма ташкил этилганидан кейин бунақа учрашувлар тез-тез бўлиб туради.

Сабаби¸ мана шу бошқарманинг низомида ҳам айнан ходимларнинг ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинаëтган кўплаб меъëрий ҳужжатларни таништириш¸ бу соҳада уларнинг малакасини ошириш¸ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги республикада амалга оширилаëтган ишларни ички ишлар соҳасида амалга оширилиши кўрсатилган ва буни бу бошқарма таъминлайди.

Кейин турли хил фуқаролар мурожаатлари¸ айнан инсон ҳуқуқлари поймол бўлиши билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш борасида бу бошқарма бевосита иштирок этади. Инсон ҳуқуқлари борасидаги масалалар долзарб бўлгани учун бунақа учрашувлар кўп бўлади, дейди Озодлик билан суҳбатда ИИВ матбуот хизмати раҳбари.

Немис элчихонасига яқин манбаларга кўра¸ учрашувда Халқаро Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти қайта тикланадими¸ деган савол ҳам қўйилган.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотининг Ўзбекистонда исталмаган шахс деб эълон қилинган вакили Игор Воронцовга кўра¸ бу савол бугунгина қўйилаëтгани йўқ .

- Немис элчиси вазирлик мулозимлари билан мунтазам учрашиб туради ва бу учрашув элчихона ва расмийлар ўртасидаги мулоқот занжирининг навбатдаги халқаси¸ холос¸ дейди Игор Воронцов.

Ўзбекистон ИИВ матбуот вакили учрашувда Ўзбекистон учун долзарб бўлган инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳақида сўз борганлигини умумий мазмунда тилга олган бўлса¸ ҲРУ вакили Воронцовга маълум бўлишича¸ немис элчиси учрашувда анча конкрет таклифларни илгари сурган.

- Энг аввало¸ қамоқдаги инсон ҳуқуқлари фаоллари ва сиëсий маҳбусларни дарҳол ва ҳеч қандай шартларсиз озод қилиш сўралган. Шунингдек жаноб элчи¸ ўзбек мулозимларининг инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш юзасидан Европа Иттифоқи расмий Тошкентга тавсия қилган мезонларга риоя қилишини сўраган¸ дейди Игор Воронцов.

Воронцовга кўра¸ бу мезонлар нодавлат ташкилотларга бўлган босимни юмшатиш ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиларининг мамлакатга келишига изн берилишини ўз ичига олади.

- Яхшими ëмонми¸ Германия Ўзбекистон билан изчил мулоқот олиб бормоқда¸ дейди Воронцов.

Андижондаги воқеалардан кейин Германия Ўзбекистон билан танқидий руҳдаги мулоқот олиб бораëтган ягона Ғарб давлати бўлиб қолмоқда. Бир неча инсон ҳуқуқлари фаолининг қамоқдан озод қилиниши шу мулоқот самараси сифатида кўрилади.

Германиянинг Конрад Аденауэр, Фридрих Эберт жамғармалари, Халқаро университетлар ассоциацияси Тошкентда фаолият олиб бормоқда.

Айни пайтда¸ Германиядаги инсон ҳуқуқлари фаоллари¸ расмий Берлин Термиздаги ҳарбий аэропортдан фойдалангани учунгина Каримов режимини қўлламоқда¸ деган танқидий фикрни ҳам айтиб келишади.
XS
SM
MD
LG