Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:56

Муҳожирлар ҳимоячиси мукофотланди


20 март куни Прагада ўз ишини тугатган "Яхлит дунë" кинофестивали якунида Homo Homini номли мукофот Россиядаги марказий осиëлик муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилаëтган Светлана Ганнушкинага топширилди.

Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги ҳужжатли филмлар намойиш этилувчи "Яхлит дунë" фестивалида дунëнинг 40 мамлакатидан олиб келинган 143 филм 8 кун мобайнида намойиш қилинди.

Фестивал Чехиянинг собиқ президенти Васлав Ҳавел ҳомийлигида ўтди.

Кинофестивалда демократик ғоялар¸ инсон ҳуқуқларини тарғиб қилувчи¸ мустабид ва тоталитар режим қиëфасини фош қилувчи филмлар намойиш қилинди.

"Фалокатдаги одамлар" нодавлат ташкилоти фестивалнинг асосий ташкилотчиларидан. Айни ташкилот “Одамдан одамга” (Homo Homini) деган мукофотни таъсис қилди.

Бу мукофот тоталитар режимлар босқиси остида қолганларга ëрдам қўлини чўзганларга берилади.

Бу йилги мукофот россиялик инсон ҳуқуқлари фаоли Светлана Ганнушкинага берилди.

Светлана Ганнушкина марказий осиëлик мигрантларга кўрсатган ëрдами учун бу мукофот билан тақдирланди.

Бу мукофотни бериш билан "Фалокатдаги одамлар" ташкилоти ирқчилик¸ шовинизм¸ ксенофобия кайфиятларининг Россияда кучайганига халқаро жамоатчилик эътиборини тортишни мақсад қилган.

Мукофотни олаëтиб Ганнушкина: "Биз оддий кишиларнинг сиëсатчилардан кўра кўпроқ тил топиша билишини исбот қила олдик"¸ дея таъкидлади.

Муҳаммадсолиҳ Обутов Россиядаги узоқ машаққатларидан сўнг айнан Светлана Ганнушкина раҳбарлик қиладиган ташкилот ëрдами билан Швецияга келишга муваффақ бўлган ўзбекистонлик сиëсий қочқинлардан бири.

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Мен ўзбекистонлик кўп қочоқлар¸ қочоқ диндорлар¸ сиëсий қочқинларнинг кўпи билан гаплашганман. Уларнинг ҳаммаси мана шу аëлнинг хизматини алоҳида бир овоздан таъкидлайди. Мен буни ўзимнинг ҳаëтимда ҳам кўрдим. Шу ëмон кунлардан чиқиб кетишимда Елена Рябининанинг ҳам хизматлари катта.

Озодлик: Мана бугун Светлана Ганнушкина мукофот олаяпти. Бу ҳақда сиз қандай фикрдасиз?

Муҳаммадсолиҳ Обутов: Назаримда¸ мана шу мукофотни Елена Рябининага ҳам бериш керак. Мен у аëлни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ҳақиқий амалий иш қилганлардан бири, деб биламан. Раҳбарига берилиши ҳам балки адолатдандир. Ҳар ҳолда, раҳбар ҳам бир нарса қилса керак.

Айтмоқчиманки, мен ўзим бевосита алоқадор бўлмаганим учун у аëлни билмайман. Лекин “Гражданское содействие” ҳақида яхши фикрда бўлишимга ўз ҳаëтимда етарли асосларим бор. Ҳатто БМТ қочқинлар бўйича комиссарлик ҳам уларчалик иш қилмайди.

Бу иш сиëсий маҳбуслар билан алоқадор бўлсин ëки мен ўзим ëтган саккиз ойлик муддат давомида бўлсин. Мен ҳозир сизлар берган имкониятдан фойдаланиб, бу ташкилотга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Ҳали у ëқда ëтган мусулмон биродарларимиз қанча¸ турмада ëтганлари қанча¸ кўчада қолиб кетганлари қанча. Ўшаларнинг ҳаммасига ëрдам беришларини илтимос қилиб қолган бўлардим.

Homo Homini мукофоти 1994 йилда таъсис қилинган бўлиб, унинг илк совриндори россиялик инсон ҳуқуқлари курашчиси Сергей Ковалев бўлган эди.
XS
SM
MD
LG