Линклар

logo-print

Ирқчиликка қарши кураш куни нишонланмоқда


Бугун жаҳонда ирқчиликка қарши халқаро кураш куни нишонланмоқда.


Айни пайтда Россияда ксенофобия ва меҳнат мухожирларига қарши кайфиятнинг ортиб бориши ҳукумат расмийлари ҳамда ҳуқуқ фаоллари ташвишларига сабаб бўлмоқда.


Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси раҳбари Александр Броднинг билдиришича, жорий йил давомида Россияда миллий нафрат асосида содир этилган ҳужумларда 17 киши нобуд бўлган, 60 га яқин фуқаро тан жароҳати олган.


Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромадановский эса меҳнат мухожирларига қарши олиб борилаётган тарғиботдан жиддий ташвиш билдирди.


Москва Хелсинки гуруҳининг раҳбари Людмила Алексееванинг таъкидича, Россияда ксенофобия кайфиятлари аввалги йилларга қараганда анча кучайган.

XS
SM
MD
LG