Линклар

logo-print

Пхеньян журналистлар ҳибс этилганини тасдиқлади


Шимолий Корея Хитой чегарасига яқин ҳудудда келиб чиқиши кореялик бўлган америкалик икки журналист ҳибсга олинганини расман тасдиқлади.

Шимолий Корея давлат агенлигининг билдиришича, қароргоҳи АҚШда жойлашган Current TV агентлигининг икки ходимаси 17 март куни ҳибсга олинган.

Журналистларнинг ҳибсга олиниши АҚШ ва Шимолий Корея муносабатлари кескинлашган даврга тўғри келди.

Расмий Пхеньян келаси ой бошида фазога сунъий йўлдош учиришни режалаштираётганини билдирган.

Бироқ АҚШ ва Жанубий Корея расмийларининг таъкидича, Шимолий Корея сунъий йўлдош учириш баҳонасида узоқ масофага парвоз қиладиган ракета синови ўтказишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG