Линклар

Словакияда президентлик сайлови ўтказилмоқда


Президентлик учун асосий курашнинг амалдаги президент Иван Гаспарович ҳамда собиқ меҳнат вазири Ивета Радичова ўртасида бориши тахмин қилинмоқда.

Кузатувчиларга кўра, амалдаги президент Иван Гаспаровичнинг ушбу сайловда ғалаба қозониш имкониятлари бошқа номзодларга қараганда анча юқори баҳоланмоқда.

Маълум бўлишича, Словакиянинг тўрт миллиондан зиёдроқ фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга.

Агар номзодлардан биронтаси ушбу сайловда 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, ғолиб тўртинчи апрелга белгиланган сайловнинг иккинчи босқичида аниқланади.
XS
SM
MD
LG