Линклар

Қозоқ ҳарбий омборида портлаш рўй берди


20 март куни Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қозоғистон ҳарбий кучларига тегишли бўлган йирик ҳарбий омборда 5-6 портлаш содир бўлди.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, портлаш натижасида юзага келган ёнғин оқибатида икки киши вафот этди, 16 киши жароҳатланди.

Жабрланганлар орасида ҳарбийлар билан бир қаторда оддий фуқаролар ҳам бўлганлиги, ҳозирда улар вилоятнинг Арис туманидаги касалхонага юборилгани айтилмоқда.

Содир бўлган портлаш чоғида асосий омборларга зиён етмаган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтсак, 2008 йилнинг 10 июль куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳридаги ракета-артиллерия омборида портлаш содир бўлганди. Расмий манбалар ўша пайтдаги ёнғин ва портлашларда уч киши вафот этгани, ўнлаб одамлар жароҳат олгани ҳақида маълумот тарқатгандилар.
XS
SM
MD
LG