Линклар

logo-print

Эрон раҳбарияти АҚШдан ҳаракат кутмоқда


Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳоманаий, агар Вашингтон Эронга нисбатан ўз қарашларини ўзгартирса, расмий Теҳрон ҳам бунга жавобан АҚШга нисбатан сиёсатини ўзгартириш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда Эрон олий руҳонийси Машҳад шаҳрида қилган чиқиши чоғида маълум қилди.

Оятуллоҳ Али Ҳоманаийнинг таъкидича, Оқ уй раҳбариятининг ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид баёнотлари янграшига қарамай, расмий Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсатида ўзгаришлар ҳануз кузатилгани йўқ.

20 март куни президент Барак Обама АҚШ ва Эрон муносабатларини тубдан ўзгартириш ниятида Наврўз муносабати билан Эрон халқига видеотабрик йўллади.

Ушбу видеотабрикда Барак Обама Эрон раҳбариятини Вашингтон-Теҳрон ўртасидаги муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG