Линклар

logo-print

Лавров ЕИни танқид қилди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқини собиқ совет ўлкаларига ҳамкорликни таклиф қилиб, бу давлатларни ўз таъсири доирасига олишга уринаётганликда айблади.

Жума куни Брюсселда учрашган ЕИ етакчилари собиқ Совет Иттифоқининг олтита давлатига ўзаро алоқаларни ривожлантиришга қаратилган Шарқий ҳамкорлик ташаббусини тақдим этди.

Ушбу ташаббусга Украина, Молдова, Грузия, Арманистон, Озарбайжон ҳамда Беларус киритилган.

Шарқий ҳамкорлик ташаббуси собиқ Совет Иттифоқининг мазкур давлатларига Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилиш имкониятини бериб, савдо-сотиқ ҳамда виза тартибини енгиллатишни назарда тутади.
XS
SM
MD
LG