Линклар

Зўравонликлар саксон кишининг ёстиғини қуритди


Сўнгги икки кун мобайнида Афғонистон бўйлаб содир этилган зўравонликларда камида 80 киши нобуд бўлди.

21 март куни Нонгарҳор ва Ҳўст вилоятларида рўй берган портлашларда камида 11 киши, жумладан, полиция ва тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.

Жума куни эса Туркманистон чегарасига яқин Жузжон вилоятида толибон жангарилари билан рўй берган тўқнашувларда полициянинг тўққиз ходими нобуд бўлди. Шу куннинг ўзида Фарроҳ вилоятида ҳам полициянинг тўққиз нафар ходими жангарилар қурбонига айланган.

Канада қўшинлари қўмондонлиги ҳам 20 март куни Қандаҳор яқинида рўй берган портлашлашда канадалик тўрт аскар нобуд бўлгани, саккиз нафари тан жароҳати олганини эълон қилди.

Шунингдек, Афғонистон жанубида рўй берган зўравонликларда НАТО аскари нобуд бўлгани хабар қилинди.

Бундан бир оз аввал АҚШ қўшинлари қўмондонлиги халқаро кучлар ва Афғонистон хавфсизлик кучларининг биргаликда Ҳилманд вилоятида ўтказган ҳарбий амалиётларида 30 га яқин жангари ўлдирилганини маълум қилди.

АҚШ ҳарбийлари Кунар ва Логар вилоятларида ҳам камида олти жангари йўқ қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG