Линклар

Минтақа ядро қуролидан холи ҳудудга айланмоқчи


21 март - Наврўз куни Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ҳақидаги шартнома кучга кирди, дея хабар қилади REGNUM ахборот агентлиги.

Мазкур шартномага Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аъзо бўлиб ҳисобланади.

БМТ матбуот хизматининг қайд этишича, Шартнома иштирокчилари бўлган томонлар Марказий Осиёда ядро қуроли ва унинг компонентлари ёки бошқа ядровий портловчи мосламаларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва тарқатишни маън қилиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар.

Айни пайтда Шартнома ядро энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишни маън қилмайди.
XS
SM
MD
LG