Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:03

Қозоқларда вазият дурустроқ, аммо...


Freedom House вакилларига кўра, Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бузилишига оид айрим кўринишлар мавжуд бўлишига қарамасдан, бу мамлакатни “Ёмонларнинг ёмони” қаторига қўшиб бўлмайди.
Freedom House вакилларига кўра, Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бузилишига оид айрим кўринишлар мавжуд бўлишига қарамасдан, бу мамлакатни “Ёмонларнинг ёмони” қаторига қўшиб бўлмайди.

Қозоғистонлик кузатувчилар мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги салбий кўринишларга нисбатан Freedom Houseнинг яқинда эълон қилинмиш ҳисоботида тегишли муносабат билдирилмаганидан норози бўлмоқдалар.

Freedom House ташкилоти ёйинлаган “Ёмонларнинг ёмони” ҳисоботида Қозоғистон ҳақида бирор танқидий фикр айтилмаган.

Америка, Яқин Шарқ, Марказий ва Шарқий Осиё ҳамда Африканинг айрим давлатларида қатағон сиёсати олиб борилаётгани ва инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётгани эътироф этилмиш ушбу ҳисоботда келтиришича, сўнгги йиллар мобайнида Қозоғистон ўзини демократия томон интилаётган давлат сифатида кўрсата олган.

Марказий Осиёдаги вазиятни ўрганиб чиққан Freedom House вакилларига кўра, минтақа мамлакатларидан Ўзбекистон ва Туркманистонда қатағонлар кенг тус олган, инсон ҳуқуқлари бўйича вазият эса анча аянчлидир.

- Бу ҳисобот қатағонлар кенг қўлланиладиган давлатларга тааллуқли. Ҳисоботда Ўзбекистон ва Туркманистон каби минтақа давлатлари репрессив мамлакатлар ўлароқ келтирилган.

Албатта, Қозоғистонни бу икки мамлакат билан мутлақо солиштириб бўлмайди, дейди Freedom House ташкилотининг Қозоғистон ваколатхонаси раҳбари Ива Добичева.

Бироқ кузатувчилар қозоқ парламентида мухолифат вакилларининг йўқлиги, оммавий ахборот воситаларининг ҳукумат томонидан назорат остига олингани, диндорларга ўтказилаётган тазйиқлар, ҳуқуқ-тартибот ва махфий хизматлар ваколатларининг чекланмаганлигини айтарканлар, айнан мана шу кўрсаткичлар Қозоғистонни чиндан ҳам демократик давлатга айланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётганини қайд этадилар.

Қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Евгений Жовтис ҳам ана шундай фикрда. Жовтисга кўра, Freedom House ташкилоти ҳисоботи қиёсий ёндошув принципига амал қилинган ҳолда тузилган.

- Мен Қозоғистон тизимини инсоний қиёфага эга бўлган авторитаризм, деб атаган бўлардим.

Совет Иттифоқи тарқалиб, республикалар мустақилликка эришгач, Қозоғистон Freedom House ҳисоботида келтирилган мамлакатлар даражасигача тушиб қолмади.

Шу нуқтаи назардан, мен Ўзбекистон ва Туркманистонни эркин бўлмаган, Қозоғистонни эса нисбатан эркин давлатлар қаторига киритган бўлардим, дейди Жовтис.

Айни пайтда Freedom House ташкилотининг Қозоғистон ваколатхонаси раҳбари Ива Добичева қозоқ расмийлари мамлакатда инсон ҳуқуқлари соҳасида йўл қўйилаётган камчиликлар аста-секин йўқ қилинишига умид қилишини айтади.

- Биз Қозоғистон ҳукумати томонидан қабул қилинаётган қонунлар яхши ишлай бошлашига умид қиламиз. Бироқ бунинг учун вақт керак.

Қозоқ ҳукумати бу масалада юзага келган муаммоларни бартараф этишига умидлимиз. Ўз навбатида, биз бу борада қозоқ ҳукуматига кўмаклашишга тайёрмиз, дейди Ива Добичева.
XS
SM
MD
LG