Линклар

logo-print

Наби Султонов экстрадиция қилинмади


Марказий осиёлик қочқинларга ёрдам берувчи Москвадаги “Фуқаровий кўмак”кўмитаси вакилларига кўра, 20 март куни Европа суди қарори билан Россиядан Ўзбекистон фуқароси Наби Султоновнинг экстрадицияси тўхтатилган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Наби Султоновни диний-экстремистик ташкилотга аъзоликда айблаб, унинг экстрадициясини талаб қилганди.

Султоновнинг ўзи Ўзбекистон томонининг бундай айбловларни рад этди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар экстремизм айбловлари билан Ўзбекистонга экстрадиция қилинадиган маҳбусларнинг қийноққа солиниши борасида огоҳлантириб келади.
XS
SM
MD
LG