Линклар

Покистон бош вазири мухолифат етакчиси билан учрашди


Покистонда бош вазир Юсуф Риза Ғилоний ва мухолифат етакчиси Навоз Шариф миллий бирдамлик ва мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронга чек қўйиш зарурлигини қайд этишди. Аммо ҳар икки сиёсатчи бу борада ўзаро келишув ҳақида айтишмади.

Юсуф Риза Ғилоний ва Новоз Шариф ўртасидаги учрашув якшанба куни Ифтихор Чоудхрий Олий суд раиси сифатида вазифасига қайта киришиши ортидан амалга ошди.

2007 йил ноябр ойида Покистоннинг ўша пайтдаги раҳбари Парвез Мушарраф мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қиларкан, Олий суд раиси Ифтихор Чоудхрий ва яна олтмишга яқин ҳакамни вазифасидан бўшатган эди.
XS
SM
MD
LG