Линклар

logo-print

Македонияда сайловнинг дастлабки натижалари чиқди


Македонияда якшанба куни ўтказилган президентлик сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, иқтидордаги ўнг қанот коалицияси намоёндаси Георгий Иванов олдинда бормоқда. Сайловчиларнинг 38 фоизидан кўпи Иванов учун овоз берган.

Унинг асосий рақиби, мухолифатдаги социал-демократлар вакили Любомир Фрчковский эса сайловда 18 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган.

Миллий сайлов комиссияси раиси Александр Новковски овоз бериш тинч ва қонунбузарликларсиз ўтганини маълум қилди. Сайловда жами етти номзод президентлик учун кураш олиб борди.

Президентлик сайловининг иккинчи босқичи 5 апрел куни ўтказилади. Шу куни биринчи босқичда энг кўп овоз йиққан икки номзод беллашади.
XS
SM
MD
LG