Линклар

Роумер: Бўҳрондан қутулиш муддати яқин


АҚШ президенти Барак Обаманинг иқтисодий масалалар бўйича бош маслаҳатчиси Кристина Роумер Қўшма Штатлар иқтисодий бўҳрондан жорий йил охиридаёқ қутилади, деган қатъий ишончда.

Унинг таъкидича, Америка иқтисодида ўсиш шу йил охиридаёқ бошланади.

Си-Эн-Эн канали мухбири билан суҳбатда Роумер хоним АҚШ иқтисодидаги таназзул жорий йил давомида энг қуйи нуқтага етиши ва шундан сўнг ўсиш даври бошланиши ҳақида мулоҳаза билдирди.

Поумер хонимнинг ушбу баёноти АҚШ банк тизимини қутқариш режаси эълон қилиниши арафасида айтилди.

Бугун АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер муаммога юз тутган банк активлари давлат тарафидан сотиб олинишини кўзда тутувчи режани эълон қилади.
XS
SM
MD
LG