Линклар

logo-print

Авиаҳалокатда 17 киши нобуд бўлди


АҚШда кичик йўловчи учқич ҳалокатга учраши оқибатида 17 одам ҳалок бўлган.

Pilatis PC-12 русумли якка моторли учқич Монтана штатининг Бют шаҳри аэропортига қўнишга уринаётган пайтда қўналғага етмасдан ерга қулаган.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси маълумотига кўра, учқич Калифорниядан осмонга кўтарилган.

Ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Ҳалокат сабаблари текширилмоқда.
XS
SM
MD
LG