Линклар

Ўзбекистонда янги текстил корхоналари ишга тушди


Наврўз байрами арафасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ип йигирувчи етти корхона ишга туширилган.

12.uz сайтининг “Узбекенгилсаноат” давлат акциядорлик ширкати масъулларига таяниб хабар қилишича, булар
“Навбаҳор текстил” (Навоий вилояти), “Осборн текстил” (Тошкент вилояти), “Платинум инвест” қўшма корхонаси (Тошкент шаҳри), “Мили Гулистон текстил” (Сирдарё вилояти), “Вобкентекс йигирувчи” (Бухоро вилояти), “Полвонтош текстил” МЧЖ (Андижон вилояти) ва қайта жиҳозланган “Бешариқ текстил” АЖ (Фарғона вилояти) корхоналаридир.

Янги корхоналар умумий ҳисобда йилига 20,7 минг тонна ип йигириш қувватига эга бўлиб, уларнинг экспорт имконияти 37,6 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилмоқда. Амалга оширилган етти лойиҳанинг қиймати 38,1 миллион АҚШ долларидан ошади.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши қарийб 1,5 минг янги иш ўринлари яратишга имкон бериши хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG