Линклар

Араблар Daimlerга катта сармоя киритади


Германиядаги автомобил ишлаб чиқарувчи Daimler ширкати Бирлашган Араб Aмирлигига қарашли инвестиция жамғармаси ширкатнинг асосий акциядорига айланишини эълон қилди.

Мазкур хабардан сўнг, фонд биржасидаги бугунги савдоларда ширкатга тегишли қимматбаҳо қоғозлар нархи 6 фоизга кўтарилди.

Mercedes-Benz енгил автомобиллари Daimler ширкатининг асосий маҳсулоти ҳисобланади. Бундан ташқари ушбу ширкат юк машиналари ишлаб чиқариш бўйича ҳам жаҳонда етакчилик қилади.

Ширкат расмийлари якшанба куни Бирлашган Араб Амирлигидаги Aabar Investments жамғармаси Германия компаниясига қарийиб 2 миллиард доллар сармоя киритишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG