Линклар

Вашингтон банкларни қутқаришга киришади


АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнернинг муаммога дуч келаётган мамлакат банкларини қутқаришга оид ҳукумат режасини ошкор қилиши кутилмоқда.

Молия вазирининг Wall Street Journal нашрида чоп этилган интервьюсида айтилишича, Обама маъмурияти муддати ўтиб кетган қарзлар ва қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун мамлакат банкларига 500 миллиард доллар ажратишга тайёр.

Бундан ташқари, Гайтнернинг билдиришича, ҳукумат хусусий банк секторларига кўрсатилаётган ёрдам ҳажмини бир триллион долларга етказиши мумкин.

АҚШ Молия вазирининг ҳукумат режасини ошкор қилиши арафасида Осиё ва Австралия фонд биржаларининг кўрсаткичлари бир неча фоизга кўтарилди.
XS
SM
MD
LG