Линклар

Абдуллоҳ Гул Ироқ сафарини бошлади


Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Ироққа сафар қилди.

Туркия расмийларининг билдиришича, Абдуллоҳ Гул икки кунлик сафари чоғида ироқлик ҳамкасби Жалол Талабоний ва Бош вазир Нурий ал-Маликий билан учрашади.

Ўзаро алоқалар истиқболи, хавфсизлик, жумладан, Ироқ шимолида фаолият юритаётган курд айирмачиларига оид масалаларининг Бағдод учрашуви диққат-марказида бўлиши кутилмоқда.

Ироқ президенти Жалол Талабоний яқинда қилган чиқишларидан бирида Туркияни курд айирмачиларини авф этишга чақирди.

Абдуллоҳ Гул сўнгги 33 йил ичида Ироққа сафар қилаётган биринчи турк президентидир.
XS
SM
MD
LG