Линклар

НАТО амалиётларни давом эттирмоқда


Афғонистондаги НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги Ҳелманд вилоятида ўтказилган амалиётларда 10 га яқин жангари йўқ қилинганини эълон қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, Кажаки туманига яқин ҳудудда олиб борилган амалиётларда Мавлавий Ҳасан исмли таниқли дала қўмондонларидан бири ҳам нобуд бўлган.

НАТОга кўра, Мавлавий Ҳасан Ҳелманд вилоятида худкуш ҳужумларини режалаштириш ва халқаро кучларга ҳужумлар содир этишда масъул бўлган шахсдир.
XS
SM
MD
LG