Линклар

Ҳолбрук НАТО расмийлари билан учрашди


АҚШ ва НАТО вакиллари расмий Вашингтоннинг Афғонистонга оид янги стратегиясини муҳокама қилди.

Хабарларга кўра, АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук бугун Брюсселда НАТО Бош котиби Яаап Де Хооп Схеффер билан учрашиб, мазкур масалани муҳокама қилган.

Ҳозирча ушбу учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

Брюсселдаги учрашув арафасида президент Барак Обама Афғонистондаги миссияни ниҳоясига етказиш учун АҚШда ўз ҳарбийларини у ердан олиб чиқиш режаси ҳам бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Барак Обама яқинда Афғонистонга қўшимча 17 минг аскар юборишга оид фармонга қўл қўйди. Ҳозир Афғонистонда халқаро кучларнинг 70 минг кишилик ҳарбий контингенти толибон ва Ал-Қоида жангариларига қарши амалиётлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG