Линклар

logo-print

Бағдодда яна портлаш содир этилди


Бағдод ғарбида содир этилган портлашда камида 5 киши нобуд бўлди.

Ироқ расмийларига кўра, асосан суннийлар истиқомат қилувчи Абу Ғрайб туманида рўй берган портлашда 10 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.

Бу сўнгги ой давомида мазкур ҳудудда рўй бераётган иккинчи портлашдир. 10 март куни мазкур туманда худкуш шахс томонидан уюштирилган ҳужумда 30га яқин фуқаро нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG