Линклар

ЕИ Украина газ тизимини ислоҳ қилмоқчи


ЕИ ва Украина етакчилари Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилишга келишиб олдилар.

Бу ҳақдаги қарор ЕИ етакчиларининг Украина президенти Виктор Юшченко ва Бош вазир Юлия Тимошенко билан Брюсселда ўтказган музокараларидан сўнг қабул қилинди.

Учрашувдан сўнг матбуот анжуманида гапирган Виктор Юшченко ўз ҳукумати мамлакат газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш ва бу тизимнинг Европа талабларига мос келтиришни аҳд қилганини билдирди.

Бош вазир Юлия Тимошенконинг таъкидича, Украина газ транзит тизимини қайта такомиллаштириш ва унинг имкониятларини ошириш учун қўшимча 5¸5 миллиард доллар сармоя керак бўлади.

Брюсселдаги учрашувда ЕИ етакчиларидан ташқари, саноат ва молия соҳаси расмийлари ҳам иштирок этдилар.

Учрашув якунида эса Украинани мамлакат газ транспорт тизимини 2011 йилга қадар қайта ислоҳ қилишга чақирувчи қўшма декларация қабул қилинди.
XS
SM
MD
LG