Линклар

TRT ўзбекча гапира бошлади

  • Абдулла Искандар

TRT телеканали асосан кўнгилочар дастурлари билан танилган.

TRT телеканали асосан кўнгилочар дастурлари билан танилган.

Туркияда ўзбек тилида ҳам кўрсатув берадиган Avaz телеканали иш бошлади. Узлуксиз ишлайдиган бу телеканалнинг Наврўз байрами куни қутланган тақдимот маросимида Туркия президенти Абдуллоҳ Гул иштирок этди.

Телеканал ўз дастурларини ўзбек тили билан биргаликда Марказий Осиëнинг бошқа тилларида ҳам олиб боради.

Турк тилида тайëрланган кўрсатувлар остига субтитр воситасида таржима матнлар қўйиб борилади.

Бу кўрсатувлар Марказий Осиëга «Turksat» сунъий йўлдоши воситасида узатилмоқда.

Айни телеканалнинг ўзбек тили лотин ëзувидаги интернет нашри ҳам мавжуд.

Avaz телеканалининг илк кўрсатувларидан бирида ўзбек журналисти Азизулло Орол меҳмон сифатида қатнашди.

Биз бу кўрсатувлар борасида Азизулло Орол фикрини ўргандик.

- Ниҳоят Ўзбекистон¸ Қозоғистон¸ Қирғизистон ва Туркманистонга мўлжалланган ўзбек тилидаги эшиттиришлар олиб борилишини йўлга қўйган. Мен Туркияда бўлганимда уларга интервью бердим¸ уларнинг фаолиятлари билан танишдим.

Ҳақиқатан улар Туркиядан туриб Туркиянинг маданий ва ижтимоий ҳаëти билан қолаверса¸ иқтисодий ҳаëти билан узоқдаги ўзбекларни таништириш учун шундай дастурларни йўлга қўйганининг гувоҳи бўлдим¸ дейди Азизулло Орол.

Азизулло Орол телеканалнинг техник имкониятлари ҳақида гапирди.

- ТРТ Туркияда давлат телерадиокомпанияси бўлишига қарамасдан энг мукаммал техник жиҳозларга эга. Станция таркибида ҳозирги кунда 7000 дан ортиқ одам ишлар экан. Аммо Ўрта Осиëга қаратилган эшиттиришларда ходимлар сони уч-тўрттадан ортиқ эмас. Албатта¸ улар ҳам шундай имкониятларга эга¸ дейди Азизулло Орол.

Avaz телеканали ўзбек мухолифатига ҳам минбар берадими деган саволимизга Азизулло Оролнинг жавоби мана бундай бўлди.

- Албатта¸ мухолифат ҳақида гапиради¸ хусусий телеканалларга¸ хусусий радиоларга ўхшаб бор-бўйи басти билан кўрсатишга ботина олмаса керак. Давлат сиëсати бунга унчалик йўл қўймаса керак деб ўйлайман. Аммо мухолифатнинг ижобий ëндашувларини ўз эшиттиришларада акс эттиришларига ишонаман¸ дейди Азизулло Орол.
XS
SM
MD
LG