Линклар

АҚШ ҳукумати банкларни қутқаришга киришди


АҚШ Молия вазирлиги муаммога дуч келаётган мамлакат банкларини қутқаришга оид ҳукумат режасини ошкор қилди.

АҚШ ҳукумати “Давлат-xусусий сармоя дастури” орқали банкларнинг касод бўлишига олиб келаётган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олади.

Бу мақсадлар учун АҚШ ҳукумати 100 миллард доллар ажратмоқда.

Молия вазири Тимоти Гайтнернинг билдиришича, ҳукумат режаси банкларнинг муддати ўтиб кетган қарзлар ва қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга ёрдам беради.

АҚШ Молия вазирлиги режаси ошкор қилингандан сўнг Осиё ва Австралия фонд биржаларининг кўрсаткичлари бир неча фоизга кўтарилди.

XS
SM
MD
LG