Линклар

АҚШ минтақада ҳарбий базалар очиши мумкин


"EurasiaNet" интернет нашрининг АҚШдаги дипломатик манбаларга таяниб хабар беришича, Вашингтон Марказий Осиёнинг икки давлати Ўзбекистон ва Туркманистон билан бу давлатларда ҳарбий база очиш масаласида музокара олиб бормоқда.

АҚШдаги ўша дипломатик манбанинг маълум қилишича, агар Ўзбекистон билан келишувга эришилса, Америка ҳарбийлари Ўзбекистон жанубидаги (К2) Қарши-Хонобод ҳаво базасига қайтишлари мумкин.

Аммо ҳозирча бу хабар Вашингтон ва Тошкент тарафидан расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йил Андижон воқеалари ортидан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Хонободдан АҚШ ҳарбий базасини чиқариб юборишга қарор қилган ва буни базанинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани билан изоҳлаган.

Яқинда эса Қирғизистон АҚШ тасарруфида бўлган Манас ҳаво базасини ёпишга қарор қилган эди.
XS
SM
MD
LG