Линклар

logo-print

Жаҳон биржалари кўрсаткичи ўса бошлади


АҚШ Молия вазирлиги муаммога дуч келаётган мамлакат банкларини қутқариш режасини эълон қилиши ортидан жаҳон фонд биржаларида кескин ўсиш қайд этилди.

Америка бизнеси фаоллигини кўрсатувчи Доу Жонс кўрсаткичи 6 фоизга кўтарилган. Шунингдек, Европа ва Осиё биржаларида ҳам жонланиш кузатилди.

АҚШ ҳукумати эълон қилган режа "давлат-хусусий сармоя дастури" орқали банкларнинг касод бўлишига олиб келаётган қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишни назарда тутади.

Биринчи босқичда банкларнинг 500 миллиард долларлик "муаммоли" активлари давлат тарафидан сотиб олиниши мумкинлиги айтилаётир.

АҚШ президенти Барак Обама ушбу режа аҳолига кредит бериш қайта йўлга қўйилиши учун ёрдам беришига умид билдирди.

- Бизнингча, бу аҳолига кредит беришни қайта йўлга қўйиш учун кўрилаётган яна бир ўта фавқулодда муҳим чорадир. Албатта бу бир кеча-кундузда амалга ошмайди. Молия тизимимиз ҳали ҳам заиф, лекин тўғри йўлдан бораяпмиз, деган ишончдамиз, деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG