Линклар

Путин Украина режасини танқид қилди


Россия бош вазири Владимир Путин Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш борасида Европа Иттифоқи ва Киев расмийлари маъқуллаган режани танқид қилиб чиқди.

Сочида чиқиш қилган Путин Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш ва бу тизимнинг Европа талабларига мос келтиришни кўзда тутувчи режани "хом ўйланган режа” деб атади.

Путинга кўра, газни Украина ҳудуди орқали ўтказиш ҳақида гап борар экан, буни асосий газ таъминотчиси ҳисобланган Россия иштирокисиз мухокама этиш ножиддийдир.

Бош вазир Владимир Путин, агар Россия манфаатлари эътиборга олинмаса, Москва ЕИ билан муносабатларни қайта кўриб чиқиши мумкинлиги билан пўписа қилди.

Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш режаси душанба куни Брюсселда эълон қилинганди.

Учрашув якунида Украина бош вазири Юлия Тимошенко “мамлакат газ транспорт тизимини такомиллаштириш ва унинг имкониятларини ошириш учун қўшимча 5,5 миллиард доллар сармоя керак бўлади”, деб айтди.
XS
SM
MD
LG