Линклар

logo-print

Маҳкумларни қатл этиш қарийб икки баробар ошди


Халқаро Амнистия ташкилотининг янги ҳисоботига мувофиқ, ўтган йил давомида жаҳон бўйлаб маҳкумларни қатл этиш ҳолатлари 90 фоизга ортган.

Ташкилот ёйинлаган ҳисоботда келтирилишича, ўтган йилда қайд этилган қатл этишларнинг 72 фоизи Хитойга тўғри келади. Эронда эса қатл этиш билан боғлиқ камида 346 ҳолат қайд этилган.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Марказий Осиё давлатларида ўлим жазоси бекор этилгани ва мораторийлар жорий этилгани боис ушбу минтақа ҳозирда қатл этишлардан ҳоли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон 2008 йилдан эътиборан ўлим жазосини бекор қилган эди.

Собиқ совет ўлкалари орасида фақат Беларусда ўлим жазоси амалда қўллаб келинмоқда. Ўтган йили бу давлатда қатл этиш билан боғлиқ камида тўрт ҳолат қайд этилган. Қўшма Штатларда эса ўтган йили 37 одам қатл этилган ва бу 1994 йилдан буёнги энг кам кўрсаткич.
XS
SM
MD
LG