Линклар

logo-print

Абдулла Гулнинг Ироқ сафари давом этмоқда


Туркия президенти Абдулла Гул бугун Ироқ шимолидаги Курдистон мухторияти раҳбари Нерчирван Барзоний билан музокара ўтказади.

Абдулла Гул сўнгги 30 йилдан ортиқроқ вақт ичида Ироққа сафар қилаётган биринчи турк раҳбаридир.

Бағдоддаги учрашувлардан бир кун аввал курдлар яшовчи Жалула шаҳарчасида содир этилган худкуш ҳужум оқибатида 20 дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Таҳлилчиларга кўра, ушбу ҳужум Ироқ шимолида араблар ва курдлар ўртасида таранглик ҳамон сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Душанба куни Туркия президенти Абдулла Гул келиб чиқиши курд бўлган Ироқ президенти Жалал Талабонийдан Туркияга қарши ҳужумлар содир этаётган Курд ишчи партиясини ёпишни талаб қилган эди.

Ўз навбатида, Талабоний ПККнинг тугатилишидан Ироқ ҳам манфаатдор эканини айтиб, курд исёнкорларини қуролларни ташлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG