Линклар

Юртдошини ўлдирган ўзбек 10 йилга қамалди


Петербургнинг Красноселск туман суди Ўзбекистон фуқароси Матрасул Искандаровни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги Петербург шаҳар прокуратурасига таянган ҳолда хабар қилади.

Ўзбекистонлик Искандаров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноятда (қотиллик) айбланган.

Петербург прокуратураси матбуот варақчасида Искандаров Петербургга пул ишлаш учун келгани, 2008 йилнинг сентябрида у ўз ҳамюрти А. билан ўзаро жанжал чоғида уни қаттиқ дўппослагани ҳамда пичоқ билан унга кўплаб жароҳатлар етказгани, жароҳатлар натижасида кўп қон йўқотган А. воқеа жойида жон бергани келтирилади.

“Жавобгарликдан қутулиш истагида Искандаров ўзи ўлдирган А. оиласи қураётган хусусий уй пойдевори остига жасадни кўмиб қўйган”, дейилади прокуратура матбуот варақчасида.
XS
SM
MD
LG