Линклар

Курд айирмачилари курашдан воч кечмайди


Курд айирмачилари Ироқ президенти Жалол Талабонийнинг Туркия ҳукуматига қарши қуролли курашни тўхтатиб, Ироқ ҳудудини тарк қилиш чақириқларини рад этди.

Курдистон ишчилар партияси матбуот вакили Аҳмад Дениз Ироқ раҳбарининг бундай баёнот беришга ҳаққи йўқлигини таъкидлаб, партия аъзолари Жалол Талабоний буйруқларига бўйсунмаслигини билдирди.

Душанба куни Бағдодда Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан учрашган Жалол Талабоний Курдистон ишчилар партияси жангариларини мамлакатдан чиқариб юборишдан Ироқ ҳукумати манфаатдор эканини таъкидлади.

Шунингдек, Ироқ раҳбари курд айирмачиларини қуролли курашдан воз кечишга чақирди.
XS
SM
MD
LG