Линклар

Гул Барзаний билан учрашмоқчи


Ироқ сафарини давом эттираётган Туркия президенти Абдуллоҳ Гул Курдистон минтақаси бош вазири Нерширван Барзаний билан учрашиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув арафасида курдлар истиқомат қилувчи Жалула шаҳрида портлаш содир этилди. Оқибатда 20 киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Душанба куни Туркия раҳбари ироқлиқ ҳамкасби Жалол Талабоний билан учрашди. Ушбу учрашув чоғида Абдуллоҳ Гул Ироқ раҳбарини Курдистон ишчилар партияси фаолиятини таъқиқлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG