Линклар

Бенямин Нетаняҳу Эҳуд Барак билан келишди


Исроилда янги ҳукумат таркибини тузиш ваколатини қўлга киритган Ликуд партияси етакчиси Бенямин Нетаняҳу тузилажак ҳукуматда Меҳнат партияси етакчиси, Мудофаа вазири Эҳуд Барак билан ҳамкорлик қилишга оид келишувга эришди.


Исроил радиоси тарқатган хабарга кўра, бугун Меҳнат партияси раҳбарияти Ликуд партияси билан эришилган битимни овозга қўяди.


Исроил президенти Шимон Перес 10 феврал куни Кнессетга ўтказилган сайловлардан сўнг коалицион ҳукумат тузиш ваколатини ашаддий ўнгчилар партияси бўлмиш Ликуд етакчиси Бенямин Нетаняҳуга топширди.

XS
SM
MD
LG