Линклар

Украина Россия билан ҳамкорликка қарши эмас


Украина Бош вазири Юлия Тимошенко мамлакат газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш борасида ЕИ ва Киев расмийлари маъқуллаган режа Россияга қарши қаратилмаганини маълум қилди.

Киевда ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Юлия Тимошенко Россия ҳам Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш режасида иштирок этиши мумкинлигини айтди.

Айни пайтда Россия президенти Дмитрий Медведев расмий Москва газ борасида Украина билан олиб борилаётган ҳукуматлараро сўзлашувларни тўхтатишини маълум қилди.

Бундан бир оз аввал Россия бош вазири Владимир Путин ЕИ ва Украин ўртасида эришилган айни режани танқид қилиб чиқди.

Сочида гапирган Путин Украина газ транспорт тизимини қайта ислоҳ қилиш ва бу тизимнинг Европа талабларига мос келтиришни кўзда тутувчи режани "хом ўйланган режа” деб атади.
XS
SM
MD
LG