Линклар

logo-print

Гайтнер Конгрессга ҳисоб беради


АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнернинг мамлакат иқтисодини қутқариш борасида Конгрессда ҳисоб бериши кутилмоқда.

Душанба куни АҚШ Молия вазирлиги муаммога дуч келаётган мамлакат банкларини қутқаришга оид ҳукумат режасини ошкор қилди.

АҚШ ҳукумати “Давлат-xусусий сармоя дастури” орқали банкларнинг касод бўлишига олиб келаётган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олади. Бу мақсадлар учун АҚШ ҳукумати 100 миллард доллар ажратмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама ҳукуматнинг мазкур режаси хусусида гапира туриб, унинг мамлакат иқтисодини қайта тиклашда кескин бурилиш ясашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG