Линклар

logo-print

Эзгуликчилар милицияга чақирилди


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолияти билан жиноят-қидирув бўлими шуғулланмоқда. Бу ҳақда жамиятнинг матбуот хизмати хабар тарқатди.

Хабарномада айтилишича, Чилонзор тумани прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИББ ва Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари жамиятнинг марказий офисига ҳамда Собир Раҳимов тумани ИИБ жиноят-қидирув бўлими тезкор вакиллари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятованинг хонадонига борган.

Собир Раҳимов тумани ИИБ вакилларининг айтишича, бир неча фуқаро жамиятнинг интернет тармоғида тарқатилаётган хабарларидан норозилигини ифода қилиб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган.

Маълум бўлишича, жамият раҳбарияти 25 март куни тушгача Чилонзор прокуратурасига, куннинг иккинчи ярмида эса Собир Раҳимов тумани ИИБ жиноят-қидирув бўлимига чақирилган.

Жамият раҳбарияти халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколатхоналари, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги мутасаддиларини “Эзгулик”нинг ҳимоясига чорлади.
XS
SM
MD
LG