Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:59

Мурод Жўраев қамоқдан чиқадими?


Ўзбекистон қамоқхоналарида сиëсий ва диний маҳбусларни¸ муддати битганидан сўнг ҳам қамоқдан чиқармаслик амалиëти сурункали давом этиб келаëтир.
Ўзбекистон қамоқхоналарида сиëсий ва диний маҳбусларни¸ муддати битганидан сўнг ҳам қамоқдан чиқармаслик амалиëти сурункали давом этиб келаëтир.

16 йилдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида сақланаётган ва хасталикдан азоб чекаётган таниқли мухолифат вакили Мурод Жўраевнинг яқинлари унинг бу йил қамоқдан чиқишига умид қилмоқдалар.

Мурод Жўраевнинг рафиқаси Холбека Жўраева эрини ўтган йилнинг ноябр ойидан бери кўролмаганини айтади.

Холбека Жўраева: Энди 5 ë 6 апрел куни кетмоқчиман. Ўшанда тўрт ой тўлади. Тўрт ой тўлганда қўяди. Агар олдинроқ борсам, қўймайди. Шу йил 14 августда чиқиш кунлари. Шу куни учинчи муддат ҳам тўлади.

Озодлик: Охирги марта қачон борган эдингиз?

Холбека Жўраева: Охирги марта 10 ноябрда борган эдим.

Озодлик: Аҳволлари қандай эди?

Холбека Жўраева: Олдинги шамоллашлари бор. Мия шамоллаши¸ бурнининг шишиши бор. Дори-дармонлар олиб борган эдим, ўшаларни бериб қайтдим. Ундан кейин укалари ҳам борган эди.

Озодлик: Қайси қамоқхонада у киши?

Холбека Жўраева: Зарафшонда¸ менимча 64/49 да. Янги йил олдидан укаларини жўнатган эдим. Уларни қўйишмапти. Улар 28 декабрда боришган эди. Шунга мен ҳам иккиланиб турибман. Мана ўзи 16 йил тўлди. Агар яна уч йил берса¸ ўзи етиб ортади. Шунинг учун чиқади, деган нарсани тўғриси кутмаяпман.

Охирги марта Суҳроб Исмоилов адвокат бўлган пайтда қўйишган эди. "Кечаси соат иккида туриб газета ўқиди¸ ҳамманинг уйқусини бузди¸ кимдандир чой олдими¸ сўрадими" деган айбловни қўйган эди. Биринчи 10 йил берган эди. 2003 йил 5 сентябр чиқиш кунлари эди. Лекин шу йил 1 мартда яна қўшимча берилди. 2006 йил мартда яна берилди. Энди ҳозир бу йил 14 август чиқиш кунлари.

Озодлик: Биров сиздан ҳол-аҳвол сўраяптими?

Холбека Жўраева: Умуман ҳеч ким сўрагани йўқ. Яқинда Франциядан хат келди. "Бирон жойда таржима қилдиргин", деб ўғлимга бериб юбордим. Битта журналист аëл юборган, расмлари билан бирга юборибди. Ҳали жавоб ëзганимча йўқ.

Озодлик: Ўзингизнинг аҳволингиз қандай? Ўзингиз яхшимисиз?

Холбека Жўраева: Ўзимнинг аҳволим жуда ҳам ëмон. Бундай олганда аллақачон тамом бўлган аëлман.

Ўзим ўқитувчиман¸ лицейда дарс бераман. Ўзим пенсияга чиққанман¸ лекин барибир ишлаб ëтибман.

Иккита ўғлим ишламайди. Мурод Жўраевнинг ўғли бўлганликлари учун бирон жойга ишга олишмади. Болалар билан зўрға кун кўриб ўтирибмиз.

Мурод Жўраевга энг кейинги муддат қўшиб берилган маҳкама жараëнида ҳимоячилик қилган адвокат Суҳроб Исмоилов гапиради.

- Мен икки-уч йил илгари¸ охирги марта қўшимча қамоқ жазоси берилганида Мурод аканинг адвокати бўлганман.

Жазони ижро этиш муассасаларида шунақа амалиëт мавжудки - бу албатта норасмий амалиëт - кўпинча диний сабаблар ëки сиëсий сабаблар билан қамалган маҳбусларнинг муддати тугашига оз қолганда¸ кўпинча бу бир ой илгари бошланади¸ бу маҳбуслар бир муассасадан бошқа муассасага ўтказилади ва ўтказилиш сабаби ҳам ўша маҳбусларга нисбатан янги бир жиноят ишини очиш ва уларга нисбатан қанақадир тазйиқлар ўтказиш бўлади.

Бундай пайтда маҳбусларга Жиноят кодексининг 221-моддаси¸ яъни жазони ижро этиш муассасаларида ички тартиб-қоидаларга бўйсунмаслик ва уларни бузиш моддаси қўлланилиб¸ мана биз охирги пайтда диний сабаблар билан қамалганларнинг иши билан кўп ишлаяпмиз¸ икки йилдан то 8-10 йилгача қамоқ жазолари қўшиб бериш ҳолатлари бўлаяпти.

Бундай ҳолат 2007 йилда Мурод ака Жўраевнинг ишларида ҳам кузатилган эди. Унга жиноят иши очиш учун уни Навоийдаги қамоқхонадан Олмалиқ яқинидаги қамоқхонага ўтказишган эди.

Мана шу ерда у кишига нисбатан 221-моддани қўллаш орқали янги жиноят иши очилиб¸ суд жуда қисқа муддатда бўлиб ўтди. Мен ўзим иштирок этганимга ва Мурод аканинг айтган гапларига қарамасдан¸ Мурод акага уч йилга яқин муддат қўшиб берилган эди.

Алоҳида таъкидлаб ўтишимиз керакки¸ қўшимча жазо муддатини белгилашда қамоқхонанинг ичида бир нечта норасмий механизмлар бор.

Биринчи навбатда, бошқа маҳбусларнинг ëрдами ишга солинади. Қамоқхона маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган алоҳида тартиб-интизомни сақловчи норасмий гуруҳларга бириктирилган маҳбуслар туркуми мавжуд.

Мана шу маҳбуслар кўпинча жазо муддати қўшиб берилиши мўлжалланаëтган маҳбусларга турли хил туҳматлар уюштиришади ва бу ҳақда сохта имзолар билан бўлиб ëтган воқеалар юзасидан гўëки актлар тузишади. Мана шу маҳбуслар бераëтган кўрсатмалар янги жиноий иши очилишида катта рол ўйнайди.

Иккинчи механизм, бу муддат қўшиб берилишидан олдин маҳбусга: “Биз билан ҳамкорлик қилишга розимисан? Бизга нисбатан бўлаëтган ҳар қанақа маълумотларни ўзингнинг аввалги маслакдошларинг орасидан бизга етказиб туришга розимисан?” деган мазмунда норасмий таклиф айтилади.

Бунақа ишларни ҳозир амалиëтда кўп кузатаяпмиз. Мана шунақа таҳдидлар ва тазйиқлар мобайнида маҳбусларга янги жиноий иш очилади ва уларга қўшимча муддатлар белгиланади¸ дейди Суҳроб Исмоилов.

Мурод Жўраев аслида 12 йилга қамалган. Аммо дастлаб амнистияга тушганига қарамай, "қамоқхона тартибини бузди", деган айблов билан жазо муддати қамоқхона ичкарисида 3 маротаба узайтирилган.

Эндиги муддати 2009 йилнинг 14 августида якунланади. Мурод Жўраевнинг оила-аъзолари қуруқ устихони қолган сиёсий маҳбус ортиқ бу ҳукуматни қўрқувга солмаслигига ва ниҳоят уни озод қилишларига умид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG