Линклар

АҚШ афғон масаласи бўйича аҳдидан қайтмайди


АҚШ президенти Барак Обама: “Афғонистонда Ал-Қоида тарафидан таҳдид сақланиб қолаётган экан, Қўшма Штатлар бу мамлакатда террорчиликка чек қўйиш қарорида қатъий туради”, деб айтди.

Вашингтонда Австралия бош вазири Кевин Радд билан музокаралар сўнгида чиқиш қилган Обама Афғонистондаги аксилтеррор амалиётларининг янги босқичида коалиция бўйича ҳамкорлар ҳар тарафлама аниқ стратегияни амалга оширишлари кераклигини таъкидлади.

Яқин кунларда Вашингтон Афғонистон бўйича янги стратегиясини эълон қилади.

Сайловолди кампанияси чоғида Барак Обама Ироқдан қўшинларни иложи борича тезроқ олиб чиқиш билан бирга Афғонистонда Америка ҳарбийлари сонини кўпайтиришга ваъда қилганди.

Қўшма Штатлар президенти келгуси йиллар ичида Афғонистонга қўшимча 30 минг аксарни юборишга қарор қилган. Шу йилнинг ўзида АҚШ қўшинлари сони 17 мингга кўпайиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG