Линклар

logo-print

Тополанек кабинети истеъфога кетади


Чехия парламенти бош вазир Мирек Тополанек бошлиқ ҳукуматга ишончсизлик билдирди.

200 ўринли Чехия парламентида 101 депутат ҳукуматга қарши овоз берган.

Мухолифатдаги социал-демократлар ва коммунистлар билан бир қаторда аввал ҳукумат тарафида бўлган айрим депутатлар ҳам ҳукуматга ишончсизлик билдирган.

Эндиликда Европа Иттифоқига раислик қилаётган давлат ҳукумати истеъфо бериши керак бўлади. Бош вазир Мирек Тополанек эса янги ҳукумат тузилгунга қадар ўз вазифасини бажариб туради.

Чехия 30 июнга қадар Европа Иттифоқига раислик қилади.

Келаси ҳафта АҚШ президенти Барак Обаманинг Чехияга ташрифи белгиланган.
XS
SM
MD
LG