Линклар

Грузин мухолифатчилари фитнада гумон қилинмоқда


Грузия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 9 апрел кунига давлат тўнтариши режаланганини исботлаши ишонилаётган видео тасвирларни эълон қилди. Мухолифатнинг икки аъзоси фитнада гумон этилмоқда.

Ички ишлар вазирлигининг иддаосича, тасвирларида мухолифат аъзолари қуролли исён режасини мухокама этаётгани, жумладан, парламент ва Тбилиси телеминорасини ишғол қилиш ҳамда президент Михаил Саакашвилини бартараф қилиш режаси устида бош қотираётганликлари акс этган.

Душанба куни мухолифатнинг 12 нафар аъзоси ноқонуний тарзда қурол сотиб олганлик айби бўйича ушланиб, сўроқ қилинган эди.

Грузия мухолифати бу ҳибсга олишларни 9 апрел кунига белгиланган “оммавий намойишлар олдидан қилинаётган провокация” деб атамоқда.
XS
SM
MD
LG