Линклар

logo-print

Ўзбек-тожик чегараси бўйича шартнома кучга кирди


Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси ёрдамчиси Миродил Абдураззоқовнинг билдиришича, 24 март куни Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари 2002 йил 5 октябрида Душанбе шаҳрида имзолаган Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартноманинг кучга киришига доир ратификация ёрлиқларини алмашиш маросими бўлиб ўтган.

- Президентлар имзолаган шартноманинг кучга киришига доир ратификация ёрлиқларини алмашиш маросимида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бобохон Алиев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бахтиёр Исломов иштирок этди, дея маълум қилди Миродил Абдураззоқов.

Шартноманинг 9-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома ратификация ёрлиғи алмашингани тўғрисидаги протокол имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Икки давлат ҳукуматлараро комиссиялари ишининг кейинги босқичида жорий йил охиригача аниқлаштирилмай қолган чегара участкалари делимитациясини якунига етказиш ва ўзбек-тожик давлат чегарасини халқаро қонун меъёрларига мувофиқ равишда демаркациялаш кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG