Линклар

logo-print

Тошкентда иш ўринлари кўргазмаси ўтмоқда


25 март куни Тошкентдаги Алишер Навоий боғида бўш иш ўринлари кўргазмаси бошланди, дея хабар қилади newsuz.com сайти.

Икки кун давом этадиган кўргазма Тошкент шаҳар ҳокимияти, шаҳар прокуратураси, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси томонидан ташкил этилган.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишларича, кўргазмада 870 та корхона ва ташкилотнинг 12 минг иш ўрни ҳақида маълумот берилади.

Кузатувчилар тақдим этилаётган ўринлар кўп меҳнат талаб қиладиган, аммо камроқ ҳақ бериладиган ишлар экани, аслида яхши маошли ишлар кўргазмага қўйиб ўтирилмаслигини таъкидлайдилар, деб ёзади newsuz.com.
XS
SM
MD
LG